Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 27 август куни Халқ таълими вазирининг Қашқадарё | Sherzod Shermatov

Жорий йилнинг 27 август куни Халқ таълими вазирининг Қашқадарё вилоятида соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан навбатдаги Сайёр қабули ташкил этилади.

Сизда халқ таълими соҳасига оид қизиқтирган масалангиз ёки тизимни ривожлантириш бўйича таклифингиз мавжуд бўлса Сайёр қабулга таклиф этамиз.

Сайёр қабул 27 август соат 11:00да Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилади.

Манзил: Қарши шаҳри, Шарқ кўчаси, 2-уй.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтишингиз учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин
+99875-223-47-33

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати