Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқлардаги баъзи мактабларда битирувчи синфдаги ўқувчиларда | Sherzod Shermatov

Қишлоқлардаги баъзи мактабларда битирувчи синфдаги ўқувчилардан келажакда ким бўлишини сўраганимда уларнинг фақат ўқитувчи, тиббиёт ходими ёки ҳарбий бўлиш ниятида эканлигини эшитиб, наҳотки бир синфда барча бюджетдан молиялаштириладиган касб эгалари бўлиб, ҳеч ким бюджетни тўлдирадиган тадбиркор бўлгиси келмаяпти деб савол берардим.

Бугунги йиғилишдан кейин, ёшларимиз орасида тадбиркор бўлишни истовчилар сони анча ортишига умид қилса бўлади. Айниқса, Президентимизнинг барча тадбиркорларни ўзининг мактабига бориб ёшларни мотивация қилишга чақириқларидан сўнг, келгуси ёш тадбиркорлар сафи янада кўпаяди деб ўйлайман.

Барча тадбиркорларимизни бугунги янгиликлар билан ва тадбиркорларнинг касб байрами куни жорий этилгани билан табриклайман!