Get Mystery Box with random crypto!

Спорт соҳасидаги Токиода ўтаётган олимпиада сингари, фанлар бў | Sherzod Shermatov

Спорт соҳасидаги Токиода ўтаётган олимпиада сингари, фанлар бўйича 3 та энг нуфузли халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон ёшлари ўтган йилги натижаларига нисбатан 2 баробар кўп медалга сазовор бўлишгани бугун Президентимиз туғилган кунларига ўзига хос совға бўлди

Президентимиз Қарори билан вазирликда Халқаро олимпиадалар бўйича янги Департамент тузилиб, бундай нуфузли олимпиадаларга тизимли тайёрланиш имконияти кенгайди, Фанлар Академияси ва барча бошқа таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги йўлга қўйилди ҳамда терма жамоани яхшироқ тайёрлаш учун чет элдан алоҳида тренерлар жалб этилиши имконияти пайдо бўлди.

Қарорга кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:

- олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;

- кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;

- бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.