Get Mystery Box with random crypto!

Т.Жумаев таълим-тарбия соҳасини замон талаблари асосида ривожл | Sherzod Shermatov

Т.Жумаев таълим-тарбия соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш, чекка ҳудудларда яшаётган иқтидорли ёшларга замонавий таълим беришнинг “Қоракўл мактаби”ни яратишга эришди. Ҳар йили лицей битирувчиларининг 90-95 фоизи турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиниб, 3 минг 200 нафарга яқин ўқувчи республикамиз ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртларининг талабасига айлангани ҳам бунинг исботидир.
Шу пайтгача унинг 30 нафарга яқин шогирдлари математика фани бўйича халқаро олимпиадаларда юқори ўринларни қўлга киритиб, юртимизда Беруний, ал-Хоразмий каби буюк алломаларнинг муносиб авлодлари етишиб келаётганини бутун дунёга яна бир бор намоён қилди.
Ана шундай улкан натижалари инобатга олиниб, ушбу таълим маскани Халқаро математика мактабига айлантирилди.
Т.Жумаев математика фанини ўқитишнинг илғор усулларини амалиётга жорий этиш билан бирга, бу йўналишда бир нечта ўқув қўлланмалари ҳам яратди. Бундай изланишлари учун у 1999 йилда Ўзбекистон математиклар жамияти аъзолигига қабул қилинди.
Бутун ҳаётини ёшларга маърифат улашишга бағишлаган Тўхтамурод Жумаев давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан ҳам мукофотланган эди.
Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Тўхтамурод Жумаевнинг ёрқин хотираси ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда шогирдларининг қалбида умрбод сақланиб қолади.

А.Тошқулов,
Ўзбекистон Республикаси олий
ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Шерматов,
Ўзбекистон Республикаси
халқ таълими вазири