Get Mystery Box with random crypto!

Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имко | Sherzod Shermatov

Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имкониятини қўлга киритишга ариза топшириш учун жуда қисқа муддат қолди. Шу сабабли, 14 апрель куни 15:00 даги очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг!

Президентимиз ташаббуслари билан бу йил чет элда ўқиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали бериладиган магистратура ва докторантура имкониятлари кенгайиши билан бирга, қўшимча 100 та бакалавриат йўналишида ўқиш харажатларини қоплаш имконияти ҳам яратилди. Ҳужжат топшириш муддати 1 майгача бўлгани учун, битирувчилар ва соҳа ходимларига қўшимча имконият бериш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилмоқда, ўтказиб юборманг!

Чет элнинг нуфузли университетида ўқиб келган мутахассисларга талаб исталган соҳада жуда юқори. Жумладан, Халқ таълими вазирлигида ва унинг қуйи ташкилотларида охирги йилларни ўзида 30 га яқин чет элда ўқиган мутахассислар масъул лавозимларга тайинланишди, уларнинг баъзилари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари мумкин.