Get Mystery Box with random crypto!

Таълим мазмунини яхшилаш бўйича фидоий мутахассисларни жалб қи | Sherzod Shermatov

Таълим мазмунини яхшилаш бўйича фидоий мутахассисларни жалб қила оладиган ва янги ғояларга очиқ ижодкор раҳбар ва шароит жуда муҳим

Ушбу масъулиятли вазифани амалга ошириш учун ўтган йили Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Республика таълим марказига Кореянинг энг нуфузли университетларидан ҳисобланган Ёнсей университети магистратурасини тамомлаган Шуҳрат Сатторов раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, марказ фаолияти ҳамда дарсликларда сезиларли ижобий ўзгаришлар кўзга кўрина бошлади.

Албатта, шундай билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар чет элда ёки хусусий секторда ҳам яхши даромадли иш топа олишлари мумкинлигига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли тизимга чет элда таълим олган ва янгича фикрлайдиган қатор мутахассисларни жалб қилиш имконияти бўлмоқда. Бундай ходимларга мотивация фақатгина юқори маош эмас, балки ўзи ишлаётган соҳада ижобий ўзгаришларни амалга оширишга етарли эркинлик борлигидир.

Келажакда битирувчиларимиз рақобатбардош бўлишлари учун энг керакли кўникмалардан бири бу ижодкорликдир. Шунинг учун, тасвирий санъатга биринчи синфданоқ алоҳида эътибор бериш муҳимлигини англаган ҳолда, Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш топширилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш бўйича, кейинги ўқув йилидан жорий этиладиган янги тасвирий санъат дарслигини ҳозирги дарсликдан устувор томонларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.