Get Mystery Box with random crypto!

258-ФАТВО Пешин фарзидан уч ракъат якка ҳолда ўқигандан кейин | Islom.shosh.uz | Расмий канали

258-ФАТВО

Пешин фарзидан уч ракъат якка ҳолда ўқигандан кейин жамоат барпо бўлиб қолса, албатта, тўртинчи ракъатни ҳам ўқиб, сўнгра имомга нафл нияти билан иқтидо қилади. Фақат аср намозидан кейин бундай қилинмайди. Аммо учинчи ракъат саждасини қилмаган бўлса, хоҳ
дарҳол ўтириб салом бериб тугатади, хоҳ тик турган жойида таҳрима такбирини айтиб, имомга иқтидо қилаверади. Тик турган ҳолда салом бермайди. Лекин баъзи фуқаҳолар бир томонига салом беради, деб таъкидлаганлари нақл қилинган.

«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит»

Islom.shosh.uz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg