Get Mystery Box with random crypto!

Мажолиси Ҳакимул умма Уйқу билан пайғамбарларнинг таҳоратлар | Islom.shosh.uz | Расмий канали

Мажолиси Ҳакимул умма

Уйқу билан пайғамбарларнинг
таҳоратлари синмайди


Бу масъала маъруф ва машҳурдир. Айтдиларки, бунинг сабаби ҳақида ўйлаганда шуни билдимки, анбиё алайҳимуссаломларнинг уйқулари мукаммал ғафлат уйқуси бўлмас экан. Балки, уларнинг мукаммал уйқулари ҳам, бизнинг уйқусираш ва мудрашимиз каби бўлар экан. Унда эса мукаммал ғафлат бўлмайди. Бу гап «Лайлатут таърис» (Бир жангдан қайтишда Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, саҳобалар ҳам кеча охирида ухлаб, бомдодга уйғоналмай қолган кеча) ҳадиси ҳақида бўладиган ишкол (мушкиллик) ҳам кўтарилиб кетади. «Лайлатут таърис» воқеасида субҳ вақтида У зотнинг кўзлари очилмаган, балки офтоб чиққанидан кейин уйғонганлар. Бунда қуйидагича ишкол бўлиши мумкин. Бир ҳадисда «Менинг кўзим ухлайди, қалбим ухламайди», дейилган. Агар қалблари бедор бўлса, у ҳолда намоз нима учун қазо бўлди, деган савол бўлади. Бу саволга шундай жавоб бериладики, мудроқ босган одамда мукаммал ғафлат ҳолатида бўлмаса ҳам, лекин у вақтни андоза қилолмайди (билолмайди). Кейин айтдиларки, бу тақрир билан шубҳалар жуда яхши ҳал бўлади. Лекин мен бу тақрирни (гапни) бирор жойда кўрмаганман. Шунинг учун агар қоидаларга мувофиқ келса, қабул қилинсин, акс ҳолда рад қилинсин.
Яна айтдиларки, агар менга мутақаддим улуғлардан нақл қилинмаган бирор фикр келиб қолса, иложи борича ўтган улуғ зотларнинг гаплари орасида шунга ўхшаш гап топилиб қолса, ўшаларга мансуб қилиб гапиришни дилим истайди. «Баёнул Қуръон» тафсирида шунга жуда кўп ҳаракат қилган.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

Islom.shosh.uz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg