Get Mystery Box with random crypto!

Абдулла Орипов БОБО ВА НАБИРА Имиллаб боради йўлда мўйсафид, | Suvtushar radiosidan gapiramiz

Абдулла Орипов

БОБО ВА НАБИРА

Имиллаб боради йўлда мўйсафид,
Ўтган асрларнинг хаёли бошда.
Ёнида типирлар набираси хит,
Қўйворса етгудай шаҳди қуёшга!

Чол-чи, тутмиш унинг қўлидан маҳкам,
Набира кўзида андиша-ю зор.
Ота, набирангни озод қўй бир дам,
У ҳали узоққа кетмоғи даркор.

У ҳали номингни кўксига жойлаб,
Самолар қўйнида ургусидир барқ.
Уни қадамингга ташлама бойлаб,
Қўйвор набирангни, отажоним, Шарқ...

1979

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi