Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилардан ташаккурнома «Ассалому алайкум, ҳурматли журна | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Ўқитувчилардан ташаккурнома

«Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар, ҳуқуқшунос ва блогерлар.

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига асосан «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас»лиги яна бир бор ўз натижасини кўрсатди.

2017 йилда олий тоифа олиб, 2022 йилда аттестация жараёнида 15 йилдан ортиқ узлуксиз иш стажига эга педагогларнинг 2022 йил 2 августдаги қарорга асосан, келиб чиққан муаммоларига тегишли ХТВ томонидан тушунтириш-муносабат берилди.

Бу муносабатни Халқ таълими вазирлигидан олгунча мамлакатимиздаги аксарият интернет-сайтларга ва кучли блогерга мурожаат қилишга ва уни чиқаришга ҳаракат қилдим. Ким билади дейсиз, агар журналистлар, ҳуқуқшунос ва блогерлар кўпчилик педагоглар номидан билдирган мурожаатимни ижтимоий тармоқдаги ўз платформалари орқали бонг уришмаганда халқ таълими вазирлиги бу муаммо ҳақида лом-мим демай ўтиб кетармиди.

Зеро, ҳуқуқий томондан кўп эмас, бироз бўлса-да хабари бўлган одам қарордаги ноаниқликни дарров фаҳмлаб оларди. Шунинг учун қўрқмай ҳаракат қилдик. Айримлар «вазирлик шу муносабатини эртароқ берса бўлмасмиди, шунда ижтимоий тармоқларда муҳокамалар кўпайиб кетмасди» деб ўйлаши ҳам мумкин. Бу тўғри. Шу билан бирга тизим ўзининг қуйи поғонасига шу масалани эртароқ етказса, ижтимоий тармоқларда чиқаришга ҳам ҳожат қолмасди.

Сабаби, чиқаётган аланганинг учқуни айнан халқ таълимининг энг қуйи поғоналаридан чақнашни бошлади. Яъни мактаб, туман ХТБ, вилоят ХТБ ва ҳоказо. Майли, масала ечилди. Муҳами, муаммога аниқлик киритилиб, эътирозлар ижобий ечимини топди.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистондаги кўп минг сонли 2022 йил май ойида навбати келиб бироқ, қарорга асосан 15 йилдан ортиқ узлуксиз иш стажига эга ва олий тоифада бўлган устозлар номидан мурожаатимни ўз тармоқларида ёритган журналист ва блогерларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан, педагоглар жамоаси номидан М.Б.Абдуллаев».

@shokirjonov