Get Mystery Box with random crypto!

Биз бу мустақилликка 31 йил аввал Россиянинг чангалидан халос | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Биз бу мустақилликка 31 йил аввал Россиянинг чангалидан халос бўлиб эришган эдик. Истиқлолга Аллоҳнинг инояти билан қон тўкмасдан эришдик. Унинг қадрига ҳар биримиз етишимиз керак, албатта.

Бу айниқса, Украинада рўй бераётган воқеалар фонида янада аҳамиятли. Жасур украин халқи қўлида қурол билан ўз мустақиллигини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда.

Мустақиллик — буюк неъмат. Уни қўлда қурол билан ҳимоя қилишга мажбур бўлмайлик, токи дунё тургунча абадий бўлсин истиқлолимиз. Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Айём муборак барчага, азиз Ватандошлар!

@shokirjonov