Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим август ойида 19 да ЙТҲда 35 киши қурбон бўлганини бирма | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Муҳрим август ойида 19 да ЙТҲда 35 киши қурбон бўлганини бирма-бир санаб ёзибди. Бу ижтимоий тармоқларда, Телеграм каналларда ва сайтларда тасвири тарқалиши ортидан кўпчилик хабардор бўлган, ИИВ ЙҲХХ расмий муносабат билдирган воқеалар.

Аслида, инсон ўлими юз берган ЙТҲларнинг реал сони кўпроқ. Бу аниқ. Йил, квартал якунлари бўйича умумий рақамларда бу аксланади.

Матбуот хизматлари огоҳликка даъват ва йўлларда ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишга тарғибот сифатида бундай ҳодисаларнинг ҳар бирини хабар бериб туриши керак бўлса-да, аксарият ҳолларда яширишади.

Чунки ўлим билан боғлиқ авариялар кўпайса, шов-шув келтириб чиқарса улар гап эшитишади — ишламаяпсизлар, деб.

@shokirjonov