Get Mystery Box with random crypto!

«Горбольница» — Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий ши | Shokirjonov kanali 🇺🇿

«Горбольница» — Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасига маҳаллий бюджетдан 3 млрд сўмга қимматбаҳо компьютер томографияси аппарати харид қилинибди.

Самарқанд шаҳар тиббийт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожоновга кўра, замонавий рақамли рентген аппаратлари марказий шифохона ва 4 та поликлиникага, яна иккита поликлиникага маммограф аппаратлари олиб берилган. Маммографлар 35 ёшдан ошган фертил ёшдаги аёлларда кўкрак бези саратони профилактикаси учун жуда катта ёрдам беради.

Видео: Самарқанд виляот ҳокимлиги ахборот хизмати

@shokirjonov