Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу хат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Ушбу хат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.

«Мазкур хат вилоят ҳокимлигига фуқароларнинг маълум муаммоларини қисқа муддатда ҳал этиш зарурлиги, ечимини топмаётган масалалар фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқариши мумкинлиги, бу эса ўз навбатида улар томонидан юқори турувчи идоралар олдида норозилик намойишларини ўтказиш оқибатида жамоат тартиби бузилиши ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш мақсадида юборилган.  

Маълумот тариқасида, Ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат. Жумладан, аҳолининг маиший муаммолари ҳал этилмаслиги оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида барча давлат органлари ва ҳокимликларга тақдимнома киритиш амалиёти йўлга қўйилган», – дейилган изоҳда.