Get Mystery Box with random crypto!

Бандалик вазифасини адо этгач, жамоат билан суҳбатлашар, ҳол-а | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Бандалик вазифасини адо этгач, жамоат билан суҳбатлашар, ҳол-аҳвол сўрар, бемор ва эҳтиёжмандларнинг кўнглини кўтарар эди. Нимагадир бир куни тарки одат қилиб, қаергадир шошилиб бориб келдилар. Бу ҳолга одатланмаган жамоа қизиқиб сўраганларида ҳазрат шундай изоҳ бердилар:

“Икки елкамга салом берганда кўрдимки устимда бир чумоли турибди. Бу чумоли таҳорат олган жойимдан чиққанини билдим ва бир жонзотни ошиёнидан жудо қилмоқнинг гуноҳини, юкини ўйлаб уни ўз жойига қўйиб келдим”.

Нафақат инсонга, бир чумолига озор етказишга жасорат қилолмаган бу инсон Алишер Навоий эди.