Get Mystery Box with random crypto!

#Табиат_дорихонаси АСАЛНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ – Асал од | Шифо-инфо

#Табиат_дорихонаси

АСАЛНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

– Асал одамни бардам-бақувват қилади;
мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ѐрдамида муолажа қилинади;
камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ.

Зиёвуддин Раҳим

Каналга аъзо бўлиш