Get Mystery Box with random crypto!

#Муахассис_минбари БОСИНҚИРАШ САБАБИ НИМАДА? Нодира АБЗАЛОВ | Шифо-инфо

#Муахассис_минбари

БОСИНҚИРАШ САБАБИ НИМАДА?

Нодира АБЗАЛОВА, шифокор-невропатолог:

Босинқираш – бу уйқудаги шахсларнинг тунда гапиришлари ва ўзлари билмаган ҳолда ўринларидан туриб, бирон ҳаракатни бажаришларидир.

Бу хасталик кўпроқ болаларда учрашига қарамай, баъзи ҳолларда катталар ҳам руҳий зўриқиш, асабларининг чарчаши оқибатида босинқирашга чалинишлари мумкин. Одатда босинқираш 2-3, эса 5-10 дақиқа давом этади. Ундан ортиқ давом этса организмда жиддий хасталик мавжуд эканлигидан дарак беради.

Босинқираётган инсон ўзига ва атрофдагиларга баъзан хавф туғдириши мумкин. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун энг аввало босинқирашга сабаб бўлган омилни аниқлаш лозим. Мабодо босинқираш генетик мойиллик, яъни наслдан наслга ўтган бўлса, жиддий даволаш даркор. Акс ҳолда, босинқираш кейинроқ тутқаноқ ҳамда руҳий хасталикка олиб келиши мумкин.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш