Get Mystery Box with random crypto!

ВАРИКОЗ НИМА САБАБДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ? «Оёғимда варикоз бор. 5- | Шифо-инфо

ВАРИКОЗ НИМА САБАБДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?

«Оёғимда варикоз бор. 5-6 йилдан бери кўп юрсам, оёғимга юклама тушади. Варикозни операциясиз даволаш мумкинми?»
Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд шаҳри

Шомурод МЕҲМОНОВ, тиббиёт фанлари номзоди, доцент:

Варикоз касаллиги бу оёқлар вена томирларининг кенгаши бўлиб, кечга бориб оёқ шишиши ёки оғирлик сезилиши билан кузатилади. Варикоз оёқда юзаки, чуқур ва иккала венани бирлаштириб турадиган веналарга бўлинади.
Веналардаги қон ҳаракати унинг веналар клапани, ёнидаги артерия томир пульсацияси, мушаклар қисқариши, диафрагманинг сўриш хусусияти, кўкрак қафаси ва юрак ўнг бўлмачасининг сўриб олиш хусусияти асосида амалга ошади. Шу хусусиятларнинг мувозанати бузилса, варикоз касаллиги келиб чиқади. Буни аниқлаш учун текширувдан ўтиш зарур.
Варикоз бирламчи, яъни юзаки томир кенгайиши ва иккиламчи — чуқур веналар ўтказувчанлигининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Бундай ҳолатда даволаш иши аниқ ташхис қўйилгачгина амалга оширилади. Чунки варикознинг икки ҳолатида даволаш усули бир-биридан фарқ қилади.
Сизнинг саволингизга аниқ жавоб бериш учун варикоз ҳолатини мутахассис кўриши шарт!

Уланиш: shifoinfo_official