Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми? ЧОЙНИ ИССИҚ ИЧМАНГ 65 даражадан юқори бўлган исс | Шифо-инфо

#Биласизми?

ЧОЙНИ ИССИҚ ИЧМАНГ

65 даражадан юқори бўлган иссиқ чойни ичиш қизилўнгач саратонига чалиниш хавфини оширади, деган хулосага келишди эронлик олимлар.
Сувни қайнаб чиққанидан 1.5 дақиқа ўтиб ичганларда уни 4-4.5 дақиқа илитиб, кейин ичганларга қараганда касалликка чалиниш хавфи 5 мартага ошганлиги қайд этилган. Қизиғи шундаки, бундай ҳолат ғарбга қараганда шарқ мамлакатларида кўпроқ кузатилади. Чунки шарқда қайноққина чой ичиш хуш кўрилади, европаликлар эса чой ва қаҳваларига сут аралаштириб истеъмол қилишади. Сут эса чой ҳароратининг мўътадиллашишига сабаб бўлади.
Мутахассислар 50-60 даража ҳароратдаги суюқликни ичишни тавсия этишади, бу даража саломатлик учун хавфсиз кўрсаткич деб эътироф этилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official