Get Mystery Box with random crypto!

#Мутахассис_тавсияси ПЕТРУШКА ТАРКИБИДА НИМАЛАР БОР? Гули Ш | Шифо-инфо

#Мутахассис_тавсияси

ПЕТРУШКА ТАРКИБИДА НИМАЛАР БОР?

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

Петрушка бошқа кўкатлардан минерал моддаларга бойлиги билан ажралиб туради. Петрушканинг барглари таркибида калий, калций, темир, магний, томирларида эса, фосфор, марганец, молибден, литий мавжуд. Шунинг учун, парҳезшунос шифокорлар уни сабзидан кейинги ўринга қўядилар.
Бундан ташқари унинг баргларида витамин С, эфир мойлари, томирларида эса В1, В2, РР витаминлари мавжуд.

Қайси касалликларни даволайди?
Халқ табобатида петрушкадан жуда унумли фойдаланилади. У:
ошқозон фаолиятини яхшилайди,
сийдик йўлларидаги қум ва тошларни эритади,
организмдаги ортиқча тузларни ҳайдайди.
Камқонликда ҳар куни икки-уч боғ петрушка қора нон билан истеъмол қилинса кони фойда.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: @shifoinfo_official