Get Mystery Box with random crypto!

#Билиб_ол_уйда_қол УЗОҚ УМР НУҚТАЛАРИ Узоқ умр нуқталари | Шифо-инфо

#Билиб_ол_уйда_қол

УЗОҚ УМР НУҚТАЛАРИ

Узоқ умр нуқталари ҳақида эшитганмисиз? Йўқ, деб жавоб берсангиз, демак, бу мақоламиз айнан Сиз учун!
Биринчиси сон ва болдир суяги бирлашган жойда, тизза қопқоғининг остида жойлашган. Стулга ўтиринг ва оёқларни шундай жойлаштирингки сон ва болдирингиз тўғри бурчак ҳосил қилсин. Қўл кафти тизза қопқоғи остига жипслаштирилади. Шу ҳолатда узоқ умр нуқтаси тахминан номсиз бармоқ ўрнашган жойга тўғри келади. Агар бармоқ билан босаётганингизда оғриқ сезилса, демак, бу нуқтани тўғри топдингиз. Соат айланиши бўйича белгиланган нуқта 9 марта массаж қилинади.
Иккинчи нуқта эса қўл кафтида жойлашган. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, у бош ва кўрсаткич бармоқлар орасида (ташқи кафт юзасида) ўрнашган. Шу ерни 5-10 дақиқа массаж қилиш организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Уланиш: https://t.me/shifoinfo_official