Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИНИНГ 8 ҚОИДАСИ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташк | Шифо-инфо

ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИНИНГ 8 ҚОИДАСИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади.

қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши;
тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик;

қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши;
3 километр пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқалик жисмоний фаоллик билан шуғулланиш;

туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш;
ҳар куни 300-500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш;

семизлик ва қандли диабетнинг 2-туридан сақланиш;
стресслардан узоқ бўлиш.

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туришни унутманг!

Манба: ССВ

Яқинларга улашиб қўйинг

Telegram Instagram Youtube