ҚЎЛТИҚ ОСТИ ТЕРЛАМАСЛИГИ УЧУН РЕЦЕПТЛАР Исириқ ўти шохчалари ва новдаларини майдалаб, бир ҳовучига ярим литр қайноқ сув қуйиб дамлаб қўйинг, дамламани тиндириб, қўлтиқ ости эрталаб ва кечқурун артилади.
Аччиқ тош кукунидан бир чимдим миқдорда олиб, бир пиёла қайнаган сувда эритиб оламиз ва кўп терлайдиган соҳаларни артиб чиқамиз.
Крахмал ва истеъмол содасини тенг миқдорда аралаштириб, ярим чойқошиғини бир пиёла сувга солинг, терлайдиган соҳаларни артиб чиқинг.
Манба:"Шифо-инфо" газетаси Яқинларга улашиб қўйинг
Telegram Instagram Youtube