Get Mystery Box with random crypto!

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири | Шифо-инфо

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туқанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди.

Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қила олмадилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даъво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди. Доктор ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга бу хабарни етказишибди. Масъулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди.

Саудия Арабистондаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизларда
Олим; - худди шундай,- деди.
Америкаликлар воқеани айтиб берди. Ечими-жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширтиринглар.
Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса ўғил ўшаники.

Икки аёлнинг сутидан намуналар олишибди, ва ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жуда ажабланишди. Олимдан буни қаердан биласизлар деб сўраганда…
“Аллоҳ Таоло шундай дейди: Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасичадир. (Нисо: 11),-деди”.

Яқинларга улашиб қўйинг

Telegram Instagram Youtube