Get Mystery Box with random crypto!

АММАЛАРНИ ЯХШИ КЎРИНГ Чоптиради омад деган отингизни, Яширад | Шифо-инфо

АММАЛАРНИ ЯХШИ КЎРИНГ

Чоптиради омад деган отингизни,
Яширади, тўғирлайди хатонгизни,
Сизданда зўр қадрлайди отангизни,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Жиянга хос бурчингиз бор бўйнингизда,
Чопиб, чопиб хизмат қилар тўйингизда,
Биттагина расми бўлсин уйингизда,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Кулгу бериб туринг маҳзун юзларига,
Тафтингизни тутинг юрак музларига,
Кўзларингиз ўхшаб кетар кўзларига,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Жиянларга жони қурбон, меҳри бўлак,
Жигарлари бахти учун жони ҳалак,
Олиб берманг майли унга битта кўйлак,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Худойимга бориб етар тилаклари,
Дуолардан тўхтамайди билаклари,
Отангизнинг бу ҳаётда тиргаклари,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Telegram Инстаграм | YouTube