Get Mystery Box with random crypto!

* * * Қорлар ёғди. Қиздирди офтоб. “Недир бахт?” деб сўрадим. | She'r sehri

* * *

Қорлар ёғди.
Қиздирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтиёрлар бермади жавоб.
Қорлар босди.
Куйдирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтсизлар ҳам бермади жавоб.

Рауф ПАРФИ

@sherSehri