Get Mystery Box with random crypto!

ОШИҚ ЙИГИТ НОЛАСИ Юрагимда айтар сўзим бир жахон, Она сизда | SHE'RLAR TO'PLAMI

ОШИҚ ЙИГИТ НОЛАСИ

Юрагимда айтар сўзим бир жахон,
Она сиздан ўзга сирдош топмадим.
Қалб тубида йиғлаётир бир армон
Мен севган қиз бугун келин онажон.

Карнай-сурнай ноласидан титрайман ,
Чорасизман фақат бахтлар тилайман.
Энди қандай унутаман билмайман ,
Мен севган қиз бугун келин онажон.

Ойга ўхшар унга қўлим етмайди,
Бир умрга дил яраси битмайди,
Кулгулари кўз олдимдан кетмайди,
Мен севган қиз бугун келин онажон.

Севгимиздан қолди фақат армонлар,
Синиб кетди бардош бермай қаламлар.
Фироғидан қалблар чекди изтироб,
Унсиз йиғлаб кўнгиллар бўлди хароб.

Нима дейман энди қайсар кўнглима,
Айрилиққа етармикан бардошим.
Гулдек севгим эрта хазон бўлдида,
Қувончимни ювиб кетди кўз ёшим.


Муаллиф: Дилфуза Саттарова





https://t.me/sherlartoplami_uz