2023-04-11 14:33:14
«ЎЗИНГ КЕЧИР МЕНИ Ё ПАРВАРДИГОР»
Бир кун омонатим топширмоғим бор,
Бир кун тобутимни кутади мозор,
Менга ҳамрох, савоб, гунохлар бисёр,
Лек, сўроқ, саволга эмасман тайёр.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Абдумуталиб Эргашалиев
Бу ёлғон дунёда кун-туним бедор,
Баъзан хақсизликдан бу кўнглим бемор,
Ноҳақлик йўлида топсам ҳам озор,
Нафасим бўғзимга бўлган вақти дор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Гулноза Жўраева
Сал йўлимдан толсам амалим қучиб,
Зардан ўз ўзимга манманлик бичиб,
Пул топиб дарров хой хавасга учиб,
Нафсимнинг қулига айлансам бе ор.
Ўзинг кечир мени Ё Парвардигор!
Абдумуталиб Эргашалиев
Саховат йўлидан юрмай қолсам гох,
Қабр сўроғидан бўлмасам огох,
Кибр кўнглим узра бўлганда гувох,
Йўлимдан адашсам ёрдамга тайёр,
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Гулноза Жўраева
Шукримдан устунроқ келса ношукрим,
Ибодат маҳали чалғиса фикрим,
Сен учун тилимда, камайса зикрим,
Бу қалбим кирланиб тўлганда ғубор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Абдумуталиб Эргашалиев
Дилим оқибатни унутиб қўйса,
Умрим нодонликни ҳазилга йўйса,
Нафсимнинг палласи оғирроқ келса,
Ризқингга қаноат қилмасам такрор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор
Гулноза Жўраева
Бандаман олдингда фарзларим бисёр,
Узиб бўлмас қанча қарзларим бисёр,
Қиёматга қадар тортмасам хушёр,
Қошингга борсам гар, бўлиб гунохкор,
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Абдумуталиб Эргашалиев
Бир сиқим тупроқман, бир сиқим тупроқ,
Ёдимни банд айла, номингла кўпроқ,
Иймоним мен билан хамиша уйғоқ,
Жойнамоз устида бўлайин бедор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
Гулноза Жўраева
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
anba: @sherlar
#like_boss
1.6K viewsedited 11:33