Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик кутган қўшиқ МР3 премераси! Примьера «ЯШИЛ ШАРФЛИ | SHERLAR

Кўпчилик кутган қўшиқ МР3 премераси!

Примьера

«ЯШИЛ ШАРФЛИ ҚИЗ»

Ой юзлари оппоқ, кўзлари чақноқ,
Боладек беғубор, ёқимтой, қувноқ.
Минг бир сулувлардан ўзинг яхшироқ,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ.

Дунёни кўрасан хаммадан фарқли,
Энг чиройли кўзлар азалдан дардли,
Сенга термулмоқлик нақадар завқли,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ.

Чехрангдаги шула ёритар қалбим,
Юзингда порласа ширин табассум,
Ол, сеники бўлсин, бу кулгичларим,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ.

Ёмғир томчилайди кузнинг сўнгида,
Кел, сайр қиламиз ёмғир қўйнида,
Қахвалар тайёрлаб кўзинг рангида,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ.

Ўзим кўрдим, чизган суратларингда,
Мухаббат барқ урар сийратларингда,
Лабларинг жим мудом журатларингда,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ.

Шамоллаб қолма деб, хавотирдаман!
Кун совуқ, шарфингни ечмагин хеч хам.
Ўзингга ярашиб турибди бирам,
Яшил шарф тақиб олган қизалоқ...

Абдумуталиб Эргашалиев
Shuhrat Daryo-Яшил шарфли қиз

https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss