Get Mystery Box with random crypto!

ПРИМЕРА ЙИҒЛАЙСИЗ ҲАЛИ. Эҳ қалбимни вайрон қилганлар, Ўзл | SHERLAR

ПРИМЕРА

ЙИҒЛАЙСИЗ ҲАЛИ.

Эҳ қалбимни вайрон қилганлар,
Ўзларини осмон билганлар,
Ҳолим кулиб, ойдай тўлганлар,
Бир кун сиз ҳам йиғлайсиз ҳали

Зўрман деманг сиздан зўри бор,
Гар истаса, дунё қилар тор
Бош саждада айтганларим бор,
Бир кун сиз ҳам йиғлайсиз ҳали.

Сизникимас ҳатто зарра ҳас,
Омонатдир олган ҳар нафас.
Менга ҳукум ўқиш сизга мас,
Бир кун сиз ҳам йиғлайсиз ҳали.

Ёш ҳам ўтди, лек ўлганим йўқ,
Тўғри сиздек бой бўлганим йўқ,
Ман бир оддий мансаб отим йўқ
Сиз ҳам бир кун йиглайсиз ҳали.

Хақнинг ҳовлисида ҳовлиқманг,
Бугун бироз жонда соғлик танг,
Сиздекларга кун қолди аттанг,
Бир кун сиз ҳам йиғлайсиз ҳали.

Муаллиф: Дилфуза Саттарова




https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss