Get Mystery Box with random crypto!

ШУНЧАКИ  ЯШАМАНГ.... Оддийгина севманг, шунчаки севманг, Буту | SHERLAR

ШУНЧАКИ  ЯШАМАНГ....

Оддийгина севманг, шунчаки севманг,
Бутун борлиғингиз бериб севингиз.
Ёр жамолин кўрмоқ ишқида ёниб,
Энтикиб, орзиқиб, эриб севингиз

Шунчаки яшаманг, оддий яшаманг,
Ўлмайдиган эзгу излар қолдиринг.
Яхшилик уруғин тинмай сепувчи,
Илмли ўғилу-қизлар қолдиринг.

Оддийгина кулманг, завқланиб кулинг,
Жўр бўлсин оламлар, шодлигингизга.
Шунчаки курашманг, ўзгача бўлинг,
Душманлар тан берсин мардлигингизга.

Оддий "шукр" деманг, шунчаки деманг,
Роҳатбахш лаззатни туйинг бу сўздан.
Фақат чиройига махлиё бўлмай,
Маьно, мазмун изланг Ойдан, юлдуздан.

Саждага шунчаки бош қўйманг, балки,
Ҳаяжон, титроққа тана кўмилсин.
Шунчаки йиғламанг, бошқача йиғланг,
Кўзёшга қалбдаги доғлар ювилсин.

Шунчаки яшаманг, оддий яшаманг,
Туғилиш - ўлимнинг илк қадамидир....

Иймон йўлин маҳкам тутган инсонлар,
Ажал келса ҳам, Қалб хотиржамидир.

Шунчаки яшаманг, шунчаки ўлманг

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА


https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss