Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Иқрорим... Дунё ўзи шунақа, Бир камлиги намоён... | SHERLAR

#ПРЕМЬЕРА

Иқрорим...

Дунё ўзи шунақа,
Бир камлиги намоён...
Шу дунё деб мен сизни,
Куттирганман Онажон...

Мен туфайли кўп ғамлар,
Кўзларингизда намлар,
Соғинтириб аламлар,
Юттирганман Онажон...

Сочингиз бўяб оққа,
Кетиб гоҳо йироққа,
Қалбингизни фироққа,
Туттирганман Онажон...

Тингламай арзингизни,
Билмасдан қадрингизни,
Олмасдан дардингизни,
Орттирганман Онажон...

Саволларга йўқ жавоб,
Топганим оддий сароб,
Тинмай сизга изтироб,
Торттирганман Онажон...

Юрак виждон дорида,
Дилим дард озорида,
Ўзни ғам бозорида,
Соттирганман Онажон...

Дунё ўзи шунақа,
Бир камлиги намоён...
Шу дунё деб мен сизни,
Куттирганман Онажон...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss