Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Дардларинг... Ҳамма таламоқни истайди молинг, Ҳеч | SHERLAR

#ПРЕМЬЕРА

Дардларинг...

Ҳамма таламоқни истайди молинг,
Ҳеч кимга қизиқмас бечора ҳолинг,
Синовлар ичида кечар иқболинг,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Соғлигинг кетади омадинг кетар,
Бир куни хушсурат қоматинг кетар,
Мардларинг кетади номардинг кетар,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Минг одил бўлсанг ҳам ишингда тартиб,
Берган мансабларин олишар тортиб,
Қайгача борардинг дардингдан ортиб,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Ишонган болангдан кўрмайсан вафо,
Сендан олисларда айлайди сафо,
Куюнма жонингга чектириб жафо,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Ҳеч кимга ишонма қолмайди синсанг,
Бир жойда тўхтасанг кўл каби тинсанг,
Қийнама ўзингни, биродар билсанг,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Гоҳида ярашмай қолар кулгулар,
Ақлинг, қалбинг аро сарсон туйғулар,
Билгин келмай қолса тунлар уйқулар,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Ҳамманинг бошида турли туман ўй,
Ғамларинг яширгин кўрсатмасин бўй,
Дўстгинам кўксинга қўлларингни қўй,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Ҳамма таламоқни истайди молинг,
Ҳеч кимга қизиқмас бечора ҳолинг,
Синовлар ичида кечар иқболинг,
Дунёда дардларинг сеники холос...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss