Get Mystery Box with random crypto!

«ЭСЛАБ ҚЎЙГИН МЕН ҒАРИБНИ ҲАМ» Кўзларингдан оқар бўлса ёш, Юр | SHERLAR

«ЭСЛАБ ҚЎЙГИН МЕН ҒАРИБНИ ҲАМ»

Кўзларингдан оқар бўлса ёш,
Юрагингга тўлар бўлса ғам.
Бир ёдга ол, эсла қалам қош,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.

Тун чекиниб, келса нахорлар,
Ва келтирса ишқий ифорлар,
Юрагингни эзса изхорлар,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.

Уфқ қизариб, қуёш ботканда,
Юлдуз ойга гаплар отганда,
Қалбинг бирдан алам тортганда,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.

Қўлга олсанг ёзган хатларим,
Ортингдан зор чопган вақтларим,
Ёдга тушса жўн одатларим,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.

Умр ўтар, ўткинчи йиллар,
Бошқа бошқа энди манзиллар,
Бир ўртаниб қўйганда диллар,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.

Абдумуталиб Эргашалиев

https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss