Get Mystery Box with random crypto!

Gulnoza ЭРКАК ЙИҒЛАМАСИН Унга кўрк бермагин, бермагин виқор | SHERLAR

Gulnoza

ЭРКАК ЙИҒЛАМАСИН

Унга кўрк бермагин, бермагин виқор
Йигитнинг ҳуснидир, номус, ғурур, ор
Фақат биттагина илтимосим бор
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.

Шижоатдан турсин кўзлари ёниб,
Ютуқлари билан юрсин қувониб, Ахир яқинлари турар суяниб,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.

Дарду ҳасратларин ичига ютган,
Оиласи учун ўзни унутган,
Қийинчиликларга елкасин тутган,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.

Майли сочларини оқлар безасин,
Юзини ажинлар, доғлар безасин,
Лек умрин энг гўзал чоғлар безасин,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.

Оиласи билан қил бағри бутун,
Армонлар кўнглига солмасин тугун,
Йиғласин биргина қиз узатган кун,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q

anba: @sherlar

#like_boss