Get Mystery Box with random crypto!

*** Соатим миллари тўхтаган буткул, Сен 'тез қайтаман' деб к | SHERLAR

***

Соатим миллари тўхтаган буткул,
Сен "тез қайтаман" деб кетган лаҳзадан.
Телбавор бўлябман, хаёлим тугул,
Ўзим ҳам фарқ этмай бемор, хастадан.

Қайтмоғинг гумондир...
Қайтмоғинг эртак,
Умид занжирларин узгин, илтимос.
Менга қатъий қарор, сўнгги сўз керак,
Мубҳамлик руҳимни кемирар ҳолос.

Ётоғимда вужуд қолар ҳар оқшом,
Руҳим қаергадир кетар тентираб.
Сабр томчисидан тўлиб борар жом,
Бу қандай ишқ, қандай хукмдир ё Раб?!

Йўқ, хафа бўлмайман, кўнглимни синдир,
"Мен энди қайтмайман, унутгин" деб айт.
Ё ширин ўтмишга ўт қўйгин, ёндир,
Ё мангу қолмоқлик учун ортга қайт.

Дилобар Уролова


https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q

anba: @sherlar

#like_boss