Get Mystery Box with random crypto!

Нега ходимлар сота олмаяпти? Сотув менеджерлари 2 ҳолатда нат | Kamolov Sherzod | Sotuv va Kreativ marketing

Нега ходимлар сота олмаяпти?

Сотув менеджерлари 2 ҳолатда натижа кўрсата олмайди:

1. Қандай сотишни билмаса
2. Сотишни истамаса

Биринчи вазиятни ходимни ўқитиш орқали тўғирлаш мумкин.

Бироқ, иккинчи ҳолатни тузатиш мураккаброқ. Келинг, нега ходимлар сотишни истамаслиги сабабларини кўриб чиқамиз:

1. Ходимларни моддий ва номоддий руҳлантириш тизими нотўғри йўлга қўйилган.
2. Сотувчи молиявий муҳтож эмас. Ҳа-ҳа, муҳтожлик ҳам натижага таъсир қилади. Масалан: оиласини боқиш учун меҳнат қилаётган ходим, вақт ўтказиш мақсадида ишга келаётган сотувчига нисбатан самаралироқ бўлади.
3. Сотувчининг "биз мижозни алдаяпмиз, мажбурлаяпмиз, пулини тортиб олаяпмиз" деган блоклари.
4. Сотув бўлими раҳбари ёки тадбиркорнинг бошқара олмаяётганлиги.
5. Маҳсулот бозор талабларига жавоб бермаслиги.

Кўриб турибсиз, ҳар доим ҳам савдонинг пастлиги ходимга боғлиқ эмас.

Агар юқоридаги муаммоларни ҳал этганингиздан кейин ҳам ходим ёмон натижа кўрсатаётган бўлса, у билан хайрлашиш керак.

Қачон сотув менеджерини ишдан бўшатиш лозим?

Ходим рентабелликка таъсир этмаса, у билан ишлаш мумкин. Дейлик, сотув менеджери келтираётган зарарига нисбатан кўпроқ фойда келтиряпти. Демак, уни яхшироқ натижага олиб чиқса бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram