Get Mystery Box with random crypto!

Сотувни ўлдирадан 4 та ибора! 1. 5 дақиқа вақтингизни ажра | Kamolov Sherzod | Sotuv va Kreativ marketing

Сотувни ўлдирадан 4 та ибора!

1. 5 дақиқа вақтингизни ажрата оласизми?/ ҳозир гаплашиш сизга қулайми?

Кўплаб сотувчилар ушбу хатога йўл қўяди. Агар мижоз дўконингизга кирган бўлса, учрашув белгилаган бўлса ёхуд қўнғироқ қилишингиз учун ариза қолдирган бўлса, у вақт ажратишга тайёр. "Ҳозир гаплашиш сизга қулайми" саволи билан эса мижоздан "илтимос" қилиш позициясига ўтиб оласиз.

2. Мен истайман/ хоҳлайман.

"Сизга ёрдам беришни истардим", "маҳсулотимизнинг устунликларини кўрсатишни хоҳлардим", "фикрингизни ўзгартиришни истардим" каби иборалар "сотиб олишингизни жуда хоҳлайман"дек эшитилади. Шу боис уларни қўнғироқ орқали сотганда ҳам, учрашувда ҳам қўллаш тавсия этилмайди.

3. Мен билмайман/ қила олмайман

Мижоз қандайдир маълумот ёки чегирма сўраганда, кўпинча сотув менеджерлари "мен бу ҳақида маълумотга эга эмасман", "билмайман" ёки "шундай бўлса керак" дея жавоб берганларини эшитганмисиз, бу ходимнинг профессионал эмаслигидан дарак беради. Мутахассис "Англашилмовчилик бўлмаслиги учун буни раҳбариятдан аниқлаштириб бераман" деб ҳолатдан чиқади.

4. Келинг, мен сизни маҳсулотимиз билан таништираман

"Ушбу иборанинг нимаси ёмон?" деб ўйлаётгандирсиз. Барча мижоз ҳам қўнғироқ қилинганида ёки учрашувга келганида бир хил маълумотга эга бўлмайди, яъни қаршингизда корхонангизни бир неча ойдан буён кузатиб келаётган, ходимлар билан камида 2-3 марта гаплашган, ҳатто нархларни ҳам биладиган мижоз турган бўлиши мумкин.

Сотув менеджерлари эса нима қилишади? Шу тарздаги мижозга маҳсулотни қайта презентация қила бошлашади.

Telegram | Facebook | Instagram