Get Mystery Box with random crypto!

#Нақл_0612 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: قال شيخ الإسلام ا | Шайхулислом мероси

#Нақл_0612

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية – : وأما تكفير شخص علم إيمانه بمجرد الغلط في ذلك فعظيم ؛ فقد ثبت في الصحيح عن ثابت بن الضحاك عن النبي قال : " لعن المؤمن كقتله " ، ومن رمى مؤمنًا بالكفر فهو كقتله ، وثبت في الصحيح أن : " من قال لأخيه : يا كافر ، فقد باء به أحدهما " ؛ وإذا كان تكفير المعين على سبيل الشتم كقتله ، فكيف يكون تكفيره على سبيل الاعتقاد ؟! فإن ذلك أعظم من قتله ، إذ كل كافر يباح قتله ، وليس كل من أبيح قتله يكون كافرًا ...

( الاستقامة : 1 / 165 ، 166 ).

«Аммо, иймони борлиги билинган шахснинг шунчаки тушунмовчилик сабаб такфир қилиниши, бу улкан гуноҳдир. «Саҳиҳ»да Собит ибн Доҳҳак розиаллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда: «Мўминнинг лаънатланиши ўлдирилиши кабидир», деган. Ким мўминга куфр сўзини отса, демак уни ўлдириш кабидир. Яна «Саҳиҳ»да: «Ким биродарига: эй кофир, деса; у (сўз) иккисидан бирига қайтади», дейилган. Агар-да муайян кишини такфир қилиш сўкиш учун айтилган бўлса, у ўлдиришга ўхшатилган экан. Эътиқод қилиб такфир қилган бўлса бу қандай бўлди энди?! Бу уни ўлдришдан ҳам каттароқ гуноҳ, албатта. Чунки ҳар қандай кофирнинг ўлдирилиши ҳалолдир, бироқ ўлдирилиши ҳалол қилинган ҳар қандай киши кофир бўлмайди ахир!»

«Истиқомат», 1/165-166.


http://t.me/shayxulislom