Get Mystery Box with random crypto!

#0966_дур Сакинат оятлари 1. «Набийлари уларга: «Албатта, ун | Шайхулислом мероси

#0966_дур

Сакинат оятлари

1. «Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси, сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта бу нарсада сизларга белги бор», деди». (Бақара: 248).
2. «Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир». (Тавба: 26).
3. «…Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади…» (Тавба: 40).
4. «У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир». (Фатҳ: 4).
5. «Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофатлади». (Фатҳ: 18).
6. «Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида қизиққонликни жоҳилият қизиққонлигини жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир». (Фатҳ: 26).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ иш қийинлашганда ушбу сакинат оятларини тиловат қиларди. Қалб безовталиги вақтларида ҳам ушбу оятларни тилват қилиш фойдалари ҳамда у сабаб сокинлик ва хотиржамлик юзага келиши тажрибада кўрилгандир».

«Мадарижус саликийн», 2/502-504.


http://t.me/ibnulqoyyim