2024-03-26 15:36:12
#mujda
Таровеҳ намозининг 10 фазилати
1. Тунги намоз – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Набий алайҳиссалом кечасини ибодат билан ўтказганларидан оёқлари шишиб кетарди.
2. Қиёмул лайл (кечани ибодат билан ўтказиш) – жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан бири.
3. Кечани ибодат билан ўтказган банданинг жаннатдаги даражаси кўтарилади.
4. Тунда ибодат қиладиганлар Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладилар.
5. Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган:
"Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).6. Қиёмул лайл – фарз намозларидан кейинги энг афзал намозлардан бири.
7. Тунги ибодат – бандани Роббига яқин қилади, ёмонликларни даф этади, гуноҳларни кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффорот ва гуноҳлардан қайтарувчидир”.8. Қиёмул лайл танадан касалликларни ҳам кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“У жисмдан дардни қувгувчидир”, деганлар.
9. Мўминнинг шарафи – кечаси ибодат қилишидадир.
10. Кечасини ибодат билан ўтказган банда эга бўладиган ажр-савоб, бахт-саодат ва мукофотлар дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир.
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
37.7K views12:36