2022-04-24 20:56:10
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.
Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 минути 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 21 апрел (пайшанба)дан — 22 апрел (жума)га ўтар кечаси;
23 кеча: 23 апрел (шанба)дан — 24 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 25 апрел (душанба)дан — 26 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 27 апрел (чоршанба)дан — 28 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 29 апрел (жума)дан — 30 апрел (шанба)га ўтар кечаси.
Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!
Даврон НУРМУҲАММАД
@Shayx_MuhammadSodiquzb
ДЎСТЛАРИЗГА ТАРҚАТИНГ! «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
9.3K viewsedited 17:56