Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ
Kanal manzili: @shayx_muhammadsodiquzb
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.68K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Savollar.islom.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-01-31 16:04:15 ҲАДИСГА ТУШАДИМИ?

@Savollar_kanal 6439-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад Салолоҳу Алайҳи Васалламнинг ҳадислари борки "вабо тарқалган жойга кирманглар ҳам чиқманглар ҳам" деган мазмундаги. Бу Умар розияллоҳу анҳу даврида ўз тасдиғини топган ҳам. Ҳаммамизга маълумки хитойда оммавий эпидемия тарқалди. Ушбу ҳадис шунга муофиқ тушадими? Танишлар бор савдо иши билан кирадиган ва талабалар у ердан кемоқликка ҳаракат қилаёткан. Шуларга мисол қилиб айта оламизми? Бу базиларга ёқмас аввало узр, буни бир неча кундан бери телефонимда сақлайман, лекин юбориш тугмасини босолмасдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шунга амал қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
11.0K views13:04
Ochish/sharhlash
2022-01-21 05:22:05
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА КУНИ СИЗГА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

Бомдод намозидан кейин кимки ушбу зикрни 10 марта ўқиса, кун давомида Аллоҳ ҳимоясида бўлади иншаАллоҳ! ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
1.2K views02:22
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:25:14 ДУОЛАР

@Savollar_kanal 6438-савол

Ассалому алайкум! Айтишларича Қуръони Каримда бахт, омад ва бойлик келтирадиган дуо бор экан. Қайси дуолар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Астағфируллооҳа роббии мин кулли занбин ва атуубу илайҳ деб дуо қилиш керак. Бу оят эмас, лекин қуйидаги оят асосида айтилган. Аллоҳ таоло "Нуҳ" сурасида марҳамат қилади:

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝

11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
Буюк ватандошимиз имом Абул Баракот Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.
Мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор.
Демакки, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.
Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
9.5K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:24:47 ЎЛГАНГА ЧИРОҚ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 6437-савол

Ассалому алайкум! Яқинда маҳалламиздан бир аёл ўтди. Маҳалла отинчамиз уй эгаларига чироқ қўйманглар Қуръон тиловат қилинглар савоб бўлади деб тайинлаб кетди. Лекин чироқ қўйиш ота-бобомиздан қолган деб қариндоши туриб олди. Шунда мен у нарса бидъат, керакмас, Аллоҳга ҳуш келмайди десам мени ёмон кўришди. Илтимос чироқ қўйиш нималиги ҳақида маълумот берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар».
Абу Довуд ривояти.
Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, чироқ ёқадилар. Бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз ўтганларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар.

عَنْ عَائِشَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида:
«Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»
Бухорий ривояти.

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ... وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ

«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, уларга атаб шам чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар» («Роддул Мухтор» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
7.6K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:24:47 ОЗ МИҚДОРДАГИ МАЗИЙ

@Savollar_kanal 6436-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратларининг уйқу пайтида маний ёинки мазий келса ҳам ғусл вожиб бўлади деб фатво берганларини биламан. Аммо бошқа жавобларда мазий ва вадий ғуслни вожиб қилмайди, тахорат янгиланиб кийим ювилади деб ёзилган. Саволим шуки : Мазий агар уйқуда келсагина вожиб уйғоқ ҳолда эса вожиб эмас, шу фикрим тўғрими?

2). Агар уйқуда оз миқдорга (мош ёки нўхотдек бўлса) мазий келсачи?

3). Уйқуда мазийнинг ғуслни вожиб қилиш миқдори борми?

4). Мазий пиёланинг орқасидан озроқ бўлса таҳорат қилинади ва кийим ювилмайди маъносида жавоб ўқидим. Бу холат ҳам уйғоқликдагинами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.

2). Ғусл вожиб.

3). Йўқ. Чиққани билинса бўлди.

4). Уйғоқликка тегишли. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
7.4K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-01-20 19:24:47 САРАТОНГА ҚАРШИ ДАВО

@Savollar_kanal 6435-савол

Ассалому алайкум! Исломда хозирги вақтда саратонга қарши бирор даво борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот:«Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар.Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».

Шарҳ:
Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
9.6K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-01-14 06:39:07
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА КУНИ СИЗГА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

Бомдод намозидан кейин кимки ушбу зикрни 10 марта ўқиса, кун давомида Аллоҳ ҳимоясида бўлади иншаАллоҳ! ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
23.7K views03:39
Ochish/sharhlash
2022-01-12 06:12:20
Гапимиз рост бўлсачи?

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

"ODILXON QORI" КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoBXwSMToVNjPQtkQ
487 views03:12
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:08:36 ​​"Унутма! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.

ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.

ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.

ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.

ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди. 
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради.

Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми
?

Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.

Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт.

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

Бомдод намозидан кейин кимки ушбу зикрни 10 марта ўқиса, кун давомида Аллоҳ ҳимоясида бўлади иншаАллоҳ! ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
21.0K views09:08
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:01:41
УСТОЗ-ЖОЙНАМОЗ

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР УЧУН

Жойнамоз СЕНСОРЛИ
Янгилик, энди ўзбек тилида янада мукаммал ўрганиш учун!
Намоз ўқишни ўргатадиган Овозли биринчи жойнамоз!
5 вақт НАМОЗНИ тўлиқ ўргатади (Фарз ва Суннат алоҳида ўргатади)
Намоз ўқишни мустақил ўрганиш мумкин
Катталар ва кичиклар учун.
Ӯзбек тилида тушунтирилган
Сифати кафолатланган.

Ният ва ҳаракат қилинг
Ушбу жойнамоз жаннат райҳонларимиз учун Аллоҳнинг нажоти бўлмиш намоз ибодатини овозли тарзда жуда осон ўргатади.

Намоз Жаннат калитидир!

Эслатма: Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Назорати остида.


Нарх: 298.000 сўм

ЎЗБEКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БEРИШ ХИЗМАТЛАРИ МУТЛАҚО БEПУЛ.

БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
http://tujjor.com/l/avBGOb
http://tujjor.com/l/avBGOb
9.3K views09:01
Ochish/sharhlash