Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq_muxlislariuz — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!! Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq_muxlislariuz — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 450

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-15 02:12:52
РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН

Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланди!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
----------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
104 views23:12
Ochish/sharhlash
2023-04-14 15:52:01 ​​МАСТ БЎЛГАН АСАЛАРИ

Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди. Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.

Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асалнинг шифо эканлигини эълон қилиб:

“Унда одамлар учун шифо бордир” деб марҳамат қилган.

Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?

Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.
Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.

Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.

Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.

Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.

Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
111 views12:52
Ochish/sharhlash
2023-04-14 09:29:19 ​​Бир уйда неча жонсан,
Бир-бирингга мехмонсан.
Ота-онанг бағридан сўнг,
Оввора-ю жахонсан.

Эсла нечта жон эдинг,
Қандай мехрибон эдинг.
Сиғардинг бир тўшакка,
Тўярдинг бир емакка.

Энди эса ховли тор,
Ховли эмас дунё тор.
Бир қориндан туғилган,
Ака укага ағёр.

Елдай учди болалик,
Сувдай оқди болалик.
Отанг онанг омонат,
Йўлинг пойлайди шўрлик.

Аканг ҳолин билмайсан,
Опангдан хол сўрмайсан.
Отанг онанг ғанимат.
Ойда бир бор кўрмайсан.

Рўзғор юки зилмикин,
Ёки ёр ширинмикин.
Уйдан ортиб хол сўрмоқ
Шунчалик қийинмикин.



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг илтимос Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

【1】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【2】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【3】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【4】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【5】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【6】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【7】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【8】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【9】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【10】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Ва буни имкон қадар яқинларингизга кўпроқ тарқатинг!!!
Бир соат мобайнида
Сизни ҳисобингизга жуда кўп саловот йиғилади
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу йиғилган саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади»
Муслим ривояти.


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
123 views06:29
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:29:44
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК АЗИЗЛАР!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!

АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
124 views04:29
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:18:10
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
128 views23:18
Ochish/sharhlash
2023-04-13 21:39:25
РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
---------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
125 views18:39
Ochish/sharhlash
2023-04-13 21:39:12
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
----------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
124 views18:39
Ochish/sharhlash
2023-04-13 13:12:24 ​​ҚИЗЛАРИНГИЗГА ИЛМ БЕРИНГ!
УЛАР МИЛЛАТНИ ТАРБИЯЛАЙДИЛАР!


Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар, бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш, нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етган эди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамини, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсаларнинг ташвишини қилавермайди, ундан юқорироқ ишлар ҳақида қайғурадилар.  Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

"Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради", деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтса-да, ақл ва тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъи назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини биладилар. Улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера оладилар.

Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренингларда аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Йўналишлар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" каби қарашлари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва юксак маҳоратига ҳайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Maнба
138 views10:12
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:29:07
ИСТИҒФОР АЙТИШНИ УНУТМАНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
129 views07:29
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:24:08 ​​ОҒИЗ ОЧИЛГАНДАН СЎНГ НАМОЗГА ТУРИШ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Хурматли Шайх Хазратлари сизга ва ватандошларимизга кириб келаётган муборак ой хайрли ва офиятли бўлишини Аллохдан сўраб, бир савол билан мурожаат этишга изн бергайсиз. Оғиз очилгандан сўнг намозга қанча дақиқалардан кейин турилса мақсадга муофиқ бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! - Нафси таомдан ўлгандан кейин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
121 views07:24
Ochish/sharhlash