2024-03-13 19:17:42
НАФС ВА ИНСОН!● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".
● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"
БУ ОЙ НАФСНИ ЕНГАДИГАН ОЙ
Рамазон ойида кўпроқ ибодат қилиб, нафсимизни тарбия қилайлик! Бу кунлар ғанимат. САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652
96.1K views16:17