Get Mystery Box with random crypto!

Том Круз кафелардан бирига шахсий вертолётида келди #хабарлар | Шахло Темирова 🎭 Блог

Том Круз кафелардан бирига шахсий вертолётида келди
#хабарлар

Америкалик таниқли актёр Том Круз Британиянинг Ричмонд шаҳридаги гольф-клубда тушлик қилиш учун шахсий вертолётида учиб келди. Круз ҳозирда «Уддалаб бўлмас топшириқ» франшизасининг 7-қисмида суратга тушмоқда ва у шу орқали вақтини тежашга қарор қилган кўринади, деб хабар беради The Sun.

58 ёшли Крузнинг вертолёти гольф майдонининг ўзига қўнган. Голливуд юлдузи кўзга ташланмасликка уринган. У қора свитер, жинси, бейсболка, қора кўзойнакда, юзида эса ҳимоя ниқоби бўлган. Бироқ маҳаллий гольф-клуби ташриф буюрувчилари актёрни барибир таниб қолган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли бу каби ташрифдан ҳайратга тушган. Улар вертолётни суратга олишга ва селфига тушишга киришиб кетган.

P.S: Бу каби расмларни кўрган баъзи мухлислар пули ошиб тошиб кетган ҳатто вертолёт олишга етаркан деб ўйлашади ўзбек актёр актрисаларни ҳам. Азизлар у Голливуд бу ер эса Ўзбекистон бир хил иш қилсагам хар хил маош оламиз .

@Shaxlo_Temirova