Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини баҳоловчи Praxis имтиҳонлари | Shavkat Xo‘jaqulov

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини баҳоловчи Praxis имтиҳонлари Ўзбекистонга адаптация қилиниши мумкин

Лондонда бўлиб ўтаётган форумда вазир Ҳилола Умарова ETS халқаро таълимда баҳолаш ташкилотининг Бош директори Амит Севак билан ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини баҳоловчи Praxis имтиҳонларини Ўзбекистон таълим тизимига адаптация қилиш, ўқитувчи ва мактаб раҳбарлари учун малака ошириш курслари ва уларнинг касбий баҳолаш тестларни жорий қилиш, ихтисослаштирилган мактабларга қабул жараёнларида талабгор ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи TOEFL Junior тестларидан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилган.

Маълумот учун, 2020 йил февраль ойида ўша пайтдаги Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ETS вакилллари билан мамлакатимизда ўқувчи ва ўқитувчилар билимини баҳолаш тизимини яратиш бўйича ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилган эди.

Educational Testing Service (ETS) — бу нодавлат ва нотижорат тизим бўлиб, у таълим соҳасида синов ва баҳолашни амалга оширади. ETS стандарт тестларни ишлаб чиқади ва TOEFL, TOEIC, GRE, HiSET, PRAXIS ва бошқаларни синовдан ўтказади. Хусусан, АҚШда ўқитувчилар учун PRAXIS имтиҳонлари ўтказилади.

Тестдан ташқари ETS ўқув тадқиқотларини олиб боради ва ўқитувчиларни сертификатлаш, инглиз тилини ўрганиш, бошланғич ва ўрта мактаб ҳамда ўрта мактабдан кейинги таълим учун кўплаб шахсий хизматларни ва маҳсулотларни ишлаб чиқади.

@shavkat_xojaqulov