Get Mystery Box with random crypto!

“Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида қўйилмаган жорий | Shavkat Xo‘jaqulov

“Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) фан ўқитувчиси нима сабабдан ва қайси сана устунига баҳо қўймаганлигини батафсил ифодалаб мактаб директори номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

б) мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлар бўйича ўринбосари фан ўқитувчиларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамда Халқ таълими вазирининг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) 2022-йил 24- июндаги 205-сон буйруғининг 7-бандида кўрсатилган функционал вазифаларига совуққонлик билан қарагани, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини ифодалаб туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

д) мактаб директорларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири камчиликка йўл қўйган раҳбар ходимлар ва педагог кадрлар иштирокида танқидий кўринишда камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳокама йиғилишини ўтказади.

Муҳокама йиғилиши баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома қарорида: ‒ ўз вақтида баҳо қўйишга улгурилмаган, тизимда музлатилган устун санаси, ўқувчининг синфи, Ф.И.Ш ва баҳоси кўрсатилиб, ушбу санага баҳо қўйиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ деб топилиши;

‒ муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номидан расмий хат билан ҳудудий бошқармага тақдим этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилиши керак.

э) Муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси ҳудудий бошқарма томонидан расмий тарзда Вазирликка тақдим этилганидан сўнг музлатилган устундаги йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарининг хатидан

@shavkat_xojaqulov