Get Mystery Box with random crypto!

​​'Е'–кодли овқат қўшимчалари харом турлари Доим ҳайвондан ол | Халқ табобати

​​"Е"–кодли овқат қўшимчалари харом турлари

Доим ҳайвондан олинадиган қўшимчалар:
Е 120 Кошениль/Кармин: қизил ранг берувчи — эркак ҳашаротлардан олинади.
Е 441 Желатин: чўчқа ёки чорва ҳайвони суягидан/терисидан олинади.
Е 542 Натрий фосфат: ҳайвон суяги экстракти.
Е 904 Шеллак: лакли чувалчанг ва ҳашаротлардан олинадиган смола.

Баъзи қўшимчалар (масалан Е470–479) ҳайвондан ҳам ўсимликдан ҳам олиниши мумкин. Бу қўшимчаларни индивидуал тарзда, яхшилаб ўрганиш керак!

Асосий эътибор бериладиган қўшимчалар қуйидагилар:

Е 422 глицерин, глицерол — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)
Е 470–483 — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)
Е 542 натрий фосфат — харом (агар чўчқа ёки бошқа ҳайвондан олинган бўлса)

ҲАЛОЛ сертификатига эга маҳсулотлар бор, имкон қадар шу маҳсулотлардан истеъмол қилинг! Албатта маҳсулот этикеткасига қараб олинг! Юқоридаги "Е" кодли қўшимчалар бўлса ўзингиз ва фарзандларингизга едирманг!

https://t.me/sharq_tabobati