Get Mystery Box with random crypto!

Гемоглобинни гўштсиз кўпайтириш мумкин 5 та рецепт Бир стак | Халқ табобати

Гемоглобинни гўштсиз кўпайтириш мумкин 5 та рецепт

Бир стакан ёнғоқ ва бир стакан хом гречкани майдаланг, бир стакан асал қўшинг, ҳамма нарсани аралаштиринг, ҳар куни бир ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Бир стакан ўрик туршаги, ёнғоқ, майизни майдалаб, асал қўшинг, қобиғи билан 1-2 та лимон қўшинг (лимон ўрнига алое шарбати қўшиш ҳам мумкин), кунига 1-3 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

100 мл янги сиқилган лавлаги шарбати, 100 мл сабзи шарбати билан аралаштирилади ва ичилади (атиги 7 кун ичида гемоглобинни оширади).

1/2 стакан олма шарбати, 1/4 стакан лавлаги шарбати ва 1/4 стакан сабзи шарбати, аралаштириб, кунига 1-2 марта ичилади.

Зирк (барбарис) қайнатмасини кун давомида ичиб юриш ҳам яхши самара беради. 100 г зиркни 2 литр сувда 1 кг новвот қўшиб 1 соат қайнатилади ва совугандан кейин сузиб олинади (музхонада сақланади) ва суткада ярим пиёладан озроқ қайноқ сув қўшиб 3 махал илиқдан иссиқроқ холда ичилади

https://t.me/sharq_tabobati